Дастлабки маълумотларга бўйича 2023 йилнинг январь-март ойларида вилоят корхоналари томонидан 10 402 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 98,4% ни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 98,4 %ни ташкил этди. Шунингдек, тоғ-кон саноати улуши - 0,7%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш улуши – 0,6%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,3%ни ташкил этилгани қайд этилди.
Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (51.1%), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (19,6%), кийим ишлаб чиқариш (13,7%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (6,4%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Жами саноат ишлаб чиқариши физик ҳажми пасайишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида 0,8% га, ва электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 22,2% га камайиш ҳисобланади.
Шу билан бирга, тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноатида 18,2% га ҳамда сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 11% га ўсиш кузатилди.
Вилоят ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 26,7% ни ташкил этиб, 2022 йил ҳисобот даврига нисбатан 1,3 пунктга пасайган.
Ҳудудлар кесимида вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Aсака туманида (вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 43 % ни) ҳамда Aндижон шаҳри (16,3%), Хонобод шаҳри (6,0%), Балиқчи (5,5%), Қўрғонтепа (5,0%), Шахрихон (4,7%) ва Хўжаобод (4,6%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Энг паст кўрсаткич эса Бўстон (1,0%), Избосган (1.1%), Булоқбоши (1,2%), ҳамда Улуғнор (1,3%) туманларига тўғри келган.
Саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажмнинг энг юқори ўсиш суръатлари Андижон (116,8%), Шаҳрихон (111,4%), Жалақудуқ (107,3%) ва Қўрғонтепа (104,9) туманларида қайд этилган бўлса, Асака (76,3%), Пахтаобод (80,6%) туманлари, Андижон шаҳрида (97,7%), Балиқчи (98,4%), Избосган (98,6%), Улуғнор (97,6%) туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми пасайгани кузатилди.
Aҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши вилоят бўйича ўртача 3 123,4 минг сўмни, ҳудудлар кесимида эса йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Хонобод шаҳар (13 748,6 минг сўм), Aсака (12 854 минг сўм) тумани ва Хўжаобод шаҳрида (4 057,5 минг сўм) ўртача вилоят даражаси кўрсаткичидан юқорилигини кўрсатмоқда.
2023 йилнинг январь-март ойларида вилоятда 240 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, бугунги кунда вилоятда 6605 дона саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 595,4 млрд. сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 85,7% ни, ва унинг жами саноатдаги улуши 63,4% ни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоят жами ҳажмидаги энг юқори улуши Aсака туманида тўғри келиб, 63,9% ни, шунингдек, Хўжаобод туманида 6,6% ни, Aндижон шаҳарига 5,5% ни, Қўрғонтепа тумани 3,7% ни, ҳамда Шаҳрихон туманида 2,9% ни ташкил этди.
Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ўсиш суръати вилоят бўйича 14,3% га камайган бўлиб, ҳудудлар кесимида юқори даражада ўсиш кўрсаткичи Избосган (147,3%), Андижон (146%), Булоқбоши (142,4%) туманларида ва Хонабод шахрида (141,6%) қайд этилди.
Вилоят бўйича аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ўртача 1 980,3 минг сўмни, жумладан, Aсака туманида 12 098,3 минг сўмни, Хўжаобод туманида 3 703,3 минг сўмни, ва Қўрғонтепа туманида 3012,6 минг сўмни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш