Жорий даврда 12 221,8 млрд. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 108,6%ни ташкил этди. Марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 1 810,1 млрд. сўм ёки жами инвестициялар ҳажмининг 15,0% ўзлаштирилди. Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 10 401,4 млрд. сўм ёки жами инвестициялар ҳажмининг 85,0% ўзлаштирилди.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар – 2 117,7 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан жами 1 405,7 млрд. сўм, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 6 568,0 млрд. сўмни ташкил этди. Шунингдек, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 310,0 млрд. сўм, давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар 206,1 млрд. сўм, давлат бюджети 1 291,9 млрд. сўм, Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси томонидан 167,5 млрд. сўм миқдорида асосий капиталга инестициялар ўзлаштирилди.
2023 йил январь-сентябрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга инвестициялар таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати (56,8%) ва қишлоқ хўжалиги (5,6%), энг кам улуш эса соғлиқни сақлаш (1,7%), ахборот ва алоқа (0,6%), ва тоғ-кон саноатига (0,5%) инвестициялар киритилган.
Шаҳарлар ва туманлар кесимида асосий капиталга инвестицияларнинг энг катта ҳажми Булоқбоши туманида 3 662,0 млрд. сўмни, асосий капиталга инвестицияларнинг энг кичик ҳажми эса Булоқбоши туманида 140,2 млрд. сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, киритилган инвестициялар ҳажмининг юқори ўсиши Булоқбоши (276,0%), Марҳамат (130,2%), Жалақудуқ (128,6%), туманида кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Олтинкўл (55,4%) ва Асака туманларида (46,1%) кузатилди.
2023 йил январь-сентябрь ойларида умумий майдони 944,3 минг кв.м бўлган янги турар-жойлар ишга туширилди, шундан 604,2 минг кв.м бўлган турар жойлар қишлоқ жойларидаги жойлар ҳисобланади. Бундан ташқари 10,4 км газ ва 80,7 км сув тармоқлари ишга туширилди.
Изоҳ қолдириш