Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 3 260,8 млрд. сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 3 087,4 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 151,9 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 21,5 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 102,3%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Андижон вилоятининг улуши 8,1% ташкил қилди.
Вилоят кўрсаткичидан (102,3 %) юқори ўсиш суръатлари Бўстон (114,3%), Булоқбоши (105,3%) туманларида кузатилди. Хўжаобод (92,9 %) ва Шаҳрихон (100,1%) туманларида эса аксинча ўсиш суръатлари пастлиги кузатилди.
Шаҳар ва туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Шаҳриҳон (346,1 млрд.сўм), Aсака тумани (292 млрд. сўм) ва Жалақудуқ (253,7 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Aксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Хонобод шаҳри (34,3 млрд. сўм) ва Улуғнор тумани (112,8 млрд. сўм)ни келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 979 минг сўмни ташкил этди.
2023 йил январь-март ойларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 042,4 мдрд. сўмни (ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 102,8%га ўсишни) шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари 210 млрд. сўм (94%) ва чорвачилик маҳсулотлари 2 832,4 млрд. сўмни (103,4%) ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 93,1% чорвачилик, 6,9% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3 326 тонна сабзавотлар, 36 тонна картошка, 166 тонна мева ва резаворлар ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, чорвачиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 44,2 минг тонна гўшт, 110,2 минг тонна сут, 55,8 млн. дона тухум ва 1,4 минг тонна балиқчилик овланди.
Изоҳ қолдириш