Инфографика: Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

Инфографика: Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.

Таҳлил товар айирбошлаш динамикасини, экспорт ва импортнинг асосий товар позицияларини кўрсатади, бу эса ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини аниқлашга имкон беради.

Ўзбекистоннинг Қувайт билан савдоси

Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ижобий динамика ва келгусида алоқаларни янада ривожлантириш учун амалга оширилмаган катта салоҳиятга эга. Мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилдаги 288,6 минг доллардан 2024 йилда 6,73 млн долларга ўсди, бу асосан Ўзбекистоннинг Қувайтга экспортини 247,2 минг доллардан 6,5 млн долларгача оширди.

2024 йилда Қувайтга экспорт қилинадиган товарлар номенклатураси озиқ – овқат маҳсулотлари (сабзавот ва мевалар) – 0,2 млн доллар, авиадвигателлари учун ёқилғи – 2 млн доллар, шунингдек, хизматлар (ҳаво транспорти ва туризм) - 4,4 млн доллар.

Қувайтдан импорт 157,7 минг долларни ташкил этди ва кимёвий маҳсулотлар (пигментлар, бўёқлар) – 1,0 минг доллар, қоғоз маҳсулотлари – 10 минг доллар, шунингдек, хизматлар (почта ва суғурта) – 147,6 минг доллар.

Инвестициявий ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ўсиш ва ривожланиш учун салмоқли салоҳиятни намойиш этмоқда. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда Кувайт инвестициялари иштирокидаги 7 та корхона рўйхатга олинган.

2017-2024 йиллар давомида Қувайтдан Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 12,6 млн долларни ташкил этди.

Ўзаро савдо истиқболлари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги савдо соҳасида ҳали фойдаланилмаган катта салоҳият мавжуд. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, чарм маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари, ёғочни қайта ишлаш ва кимё саноати соҳаларида экспортни кўпайтириш имкониятлари мавжуд.

Хусусан, Қувайтга қуйидаги маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти мавжуд:

- қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шунингдек, қуритилган мевалар, янги сабзавот ва полиз маҳсулотлари 31 млн долларгача;

- шолғомсимон думалоқ пиёз, шалот пиёзи, саримсоқпиёз, пиёз-порей, шунингдек, бошқа пиёзли сабзавотлар 29 млн долларгача

- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, шу жумладан, костюмлар, тўпламлар, пиджаклар ва кўйлаклар 56 млн долларгача;

- кийим-кечак ва кийим-кечак аксессуарлари 45,5 минг долларгача;

- гилам ва бошқа пол қопламалари 25 млн долларгача;

- мебел ва чойшаблар 44 млн долларгача;

- эфир мойлари ва парфюмерия маҳсулотлари 181 млн долларгача;

- пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар 22 млн долларгача.

Туризм соҳасида ҳам салмоқли салоҳият мавжуд, хусусан, зиёрат туризмини кенгайтириш мақсадида мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалаштирилган бўлиб, бу эса туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва туризм даромадларининг ошишига ёрдам беради.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Кувайт бозорига экспорт ҳажми ва маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтриш, шу жумладан, ушбу маҳсулотларни кейинчалик Форс кўрфази мамлакатларига реэкспорт қилиш, шунингдек, туристик хизматлар экспортини ошириш истиқболлари мавжуд.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар