Инфографика: Ўзбекистоннинг Беларусь билан савдо-инвестиция ҳамкорлиги

Инфографика: Ўзбекистоннинг Беларусь билан савдо-инвестиция ҳамкорлиги

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистоннинг Беларусь билан ташқи савдо муносабатларининг 7 йил ичида (2017-2023) ривожланиши ва икки мамлакатнинг инвестиция салоҳиятини таҳлил қилувчи инфографикани тайёрлади.

Ўзбекистоннинг Беларусь билан савдоси

Беларус ташқи савдо ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг 20 та йирик савдо ҳамкори қаторига киради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланиб, ҳамкорликнинг янги соҳаларини қамраб олмоқда.

2017-2023 йилларда икки томонлама савдонинг умумий ҳажми 182,4 миллион доллардан (2017 йилда) 620,1 миллион долларгача (2023 йилда) 3,4 баравар ошди.

Ўзбекистоннинг Белорусга экспорти 27,4 миллион доллардан (2017 йилда) 119 миллион долларгача (2023 йилда) 4,3 баравар, импорт 2017 йилдаги 155 миллион доллардан 2023 йилда 501,1 миллион долларгача 3,2 баробар ошди.

2022 йилда Ўзбекистоннинг Беларус билан товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилга нисбатан 42,7 фоизга, экспорт 2,2 баробарга, импорт 29 фоизга ўсди.

2023 йилда Ўзбекистоннинг Беларусга экспорт қилинадиган асосий товарлари тайёр кийим-кечак (36,6%), мато ва ип-калава (17,8%), мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари (17%), электротехника товарлари, шу жумладан, мис сим (6,6%), турли тайёр маҳсулотлар (5,3%) бўлди.

Ўтган йили Белорусдан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини ёғоч-тахта (25,1%), қорамол гўшти (16,5%), тракторлар ва мотор воситаларининг қисмлари (16,2%), сут маҳсулотлари (7,3%) ташкил этди.

Белоруснинг учинчи мамлакатлардан импорт таркибини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, Белорусь бозорига маҳаллий маҳсулотлар, хусусан тўқимачилик, чарм маҳсулотлари, мис маҳсулотлари, электротехника маҳсулотларининг айрим турлари, мева ва сабзавотлар, шу жумладан қуритилган мевалар, автомобиллар, маиший кимё ва бошқа тайёр маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтириш бўйича амалга оширилмаган экспорт салоҳияти мавжуд.

Инвестициявий ҳамкорлик

2017 йилдан буён Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 10 баробарга ошди (2017 йилдаги 22 тадан 2023 йилда 209 тагача).

Бугунги кунда Ўзбекистонда 209 та Беларусь корхонаси фаолият кўрсатмоқда, улардан 63 таси қўшма корхоналар ва 146 таси 100% хорижий капитал иштирокидаги корхоналардир.

Белорусдан киритилаётган инвестициялар ҳажмида ҳам ижобий динамика кузатилмоқда. Шундай қилиб, 2020 йилда Белорусь инвестициялари ҳажми 5,8 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилда – 7,5 миллион доллар, 2022 йилда – 12,1 миллион доллар ва 2023 йилда бу кўрсаткич 18,2 миллион доллардан ошди.

Инвестициявий ҳамкорлик йўналишлари қуйидагилардан иборат: тўқимачилик (хусусан, тайёр кийим-кечаклар), чарм, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек ўсимликчилик, чорвачилик маҳсулотлари ва бошқалар.

Беларус инвестицияларининг асосий йўналишлари тўқимачилик товарлари, хусусан тайёр кийим-кечак, чарм, фармацевтика маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек, ўсимликшунослик ва чорвачилик маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқаларни ишлаб чиқаришдир.

Бундан ташқари, Беларусь ҳудудида Ўзбекистон инвестициялари иштирокидаги 100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.

Шундай қилиб, мамлакатлар ўртасида ўрнатилган божсиз савдо режими, шунингдек, бир-бирини тўлдирувчи иқтисодиёт тармоқларининг мавжудлиги ҳам савдо-иқтисодий ҳамкорликни, ҳам кооперация алоқаларини ҳам кенгайтириш учун шароит яратади.

Шуни таъкидлаш керакки, икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали Ўзбекистон ва Беларусь маҳаллий ва қўшма маҳсулотларни учинчи давлатлар бозорларига, хусусан, Европа, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига олиб чиқиш учун бир-бирларига ёрдам бериши мумкин, бу эса шубҳасиз, иқтисодиётимиз тараққиёти манфаатларига жавоб беради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар