Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларининг сарфланиши бўйича маълумот берилди (+Инфографика)

Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағларининг сарфланиши бўйича маълумот берилди (+Инфографика)

Молия вазирлиги Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган давлат харидлари бўйича батафсил маълумотларни эълон қилди.

Ҳисоботлардан кимга қанча маблағ ажратилгани, давлат харидлари бўйича тузилган шартномалар, етказиб берувчиларнинг бенефициарлари каби ахборотлар ўрин олган.

Шу мақсадда Молия вазирлиги сайтида интерактив саҳифа очилган. Айни пайтдаги маълумотлар 18 август ҳолатига келтирилган бўлиб, саҳифа ҳар ҳафтада янгилаб борилиши маълум қилинди.

Ушбу маълумотларнинг очиқланиши эндиликда кенг жамоатчиликка мустақил суриштирувлар ўтказиш имконини беради.

18 август ҳолатига кўра, жамғармадан 8 448,7 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, шундан 6 753,5 млрд. сўми тегишли ташкилотлар томонидан ўзлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Инқирозга қарши жамғармага 10 триллион сўм йўналтирилган бўлиб, у учта халқаро ташкилотдан олинган қарзлар ҳисобига шакллантирилган: 41,9 фоиз – Осиё тараққиёт банки, 37,9 фоиз – Халқаро валюта жамғармаси, 20,2 фоиз – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлардир.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар