2025 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси динамикаси ва асосий тенденциялар

2025 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси динамикаси ва асосий тенденциялар

Маълумот учун: Ҳўжалик юритувчи субъектлар фаоллиги 4 та компонент, яъни банклараро тўлов операциялари (маблағлар айланиш тезлиги), товар-хом ашё биржасидаги фаоллик (Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдосининг ҳажми), фаолият кўрсатаётган субъектлар сони динамикаси, янги турдаги брeндларни рўйхатга олиниши орқали баҳоланади.

Хусусан, Республика товар-хом ашё биржасида асосий 34 турдаги товарлар савдоси 2025 йилда жами 85 239,2 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган бир йил давомида 17 фоизга (12 369,8 млрд сўмга) ортган.

Ушбу даврда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2026 йил 1 январь ҳолатига 9,4 фоизга ортган (453 545 тадан 496 212 тага). Бунда йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 11 фоизга (3 677 тадан 4 083 тага) ва кичик корхоналар 12,7 фоизга (358 116 тадан 403 767 тага) ортган бўлса, фермер хўжаликлари 3,7 фоизга (91 752 тадан 88 362 тага) камайган.

Таҳлилларга кўра, Республикада тўлов операциялари сони 2025 йил давомида 75 742 мингтани ташкил этди, 2024 йилга нисбатан 1 фоизга камайиб (732,2 минг транзакcияга) мўътадил даражада қолган.

Тўлов операциялари Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган мемориал ордер ҳужжатлари, тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкасса топшириқномаси ва аккредитивга аризалар сонининг йиғиндиси билан изоҳланади.

2025 йил давомида юридик шахсларнинг 4 629 та янги товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 6,4 фоизга камайган.

Шунингдек, Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2025 йил декабрь ойида 1067 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 6,7 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 22,3 фоизга сезиларли даражада ортган (График №1).

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 6,7 фоизга ортиб, 1067 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони бўйича компонент 17,9фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 1,3 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,5 фоизга ортган;
  • товар белгилари бўйича компонент 26,3 фоизга ошган;.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Қашқадарё (59,9 %), Сирдарё (53,6 %), Сурхондарё (51,9 %) ва Тошкент вилоятида (49,8 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (График №2, Жадвал №1, 2).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил декабрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 7 053,2 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 1 075,6 минг транзаксияга (17,9%) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудда ошган.

2025 йил декабрь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси (53,7 %), Қашқадарё (45,6 %), Сурхондарё (39,2 %) ва Сирдарё (36,7 %) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг декабрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9867 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга камайганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 1,1 фоизга ортганлиги ва тузилган битимлар сони 3,8 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил декабрь ойида 8 071 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 15,6 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил декабрь ойида 1,0047 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга ортган. Бунда:

2025 йил декабрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (493 863 бирлик) нисбатан 2 347 бирликка ортиб, 496 212 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 22 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 401 462 тадан 403 767 тага ортган (2305 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 88 340 тадан 88 362 тагача (22 та) ортган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 083 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 22 тага ортган.

БРЕНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил декабрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,2627 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 26,3 фоизга ошган. 2025 йилнинг декабрь ойида юридик шахслар томонидан 447 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1067

1,1799

0,9867

1,0047

1,2627

Қашқадарё вилояти

1599

1,4556

2,0000

1,0086

2,2500

Сирдарё вилояти

1536

1,3666

2,0000

1,0092

1,2000

Сурхондарё вилояти

1519

1,3924

2,0000

1,0007

0,4000

Тошкент вилояти

1498

1,1681

2,0000

1,0086

2,2500

Навоий вилояти

1491

1,1720

2,0000

1,0051

2,0000

Наманган вилояти

1295

1,2861

1,3773

1,0088

2,4000

Бухоро вилояти

1235

1,3577

1,2742

0,9999

1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1219

1,5374

1,0962

1,0097

0,6667

Самарқанд вилояти

1177

1,1721

1,1563

1,0038

2,7692

Хоразм вилояти

1141

1,2822

1,1087

0,9925

1,0000

Фарғона вилояти

1127

1,2518

1,0994

1,0072

0,9231

Жиззах вилояти

1101

1,2260

1,0520

1,0064

1,0000

Тошкент шаҳри

1095

1,1692

1,0781

1,0041

1,1256

Андижон вилояти

1084

1,0736

1,1412

1,0076

1,0000

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1222

1,1072

1,4195

1,0940

0,8663

Сирдарё вилояти

1484

1,1287

2,0000

1,1079

1,5000

Хоразм вилояти

1448

1,0553

2,0000

1,0899

1,3077

Бухоро вилояти

1441

1,1042

2,0000

1,0314

0,9167

Самарқанд вилояти

1439

1,0083

2,0000

1,0868

1,5652

Тошкент вилояти

1436

1,0487

2,0000

1,1128

0,8036

Қашқадарё вилояти

1414

0,9741

2,0000

1,1167

0,9000

Жиззах вилояти

1406

1,0244

2,0000

1,1112

0,1111

Фарғона вилояти

1389

0,9238

2,0000

1,0781

0,9600

Сурхондарё вилояти

1341

1,1351

1,6292

1,0549

2,0000

Тошкент шаҳри

1146

1,1129

1,2114

1,1273

0,7819

Қорақалпоғистон Республикаси

1133

1,1012

1,1537

1,1917

0,8000

Наманган вилояти

1118

1,0311

1,2134

1,0996

1,0000

Навоий вилояти

1094

1,0160

1,1007

1,0843

2,0000

Андижон вилояти

1087

1,3516

0,8955

1,0410

0,9000

Исломбек Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар