Янги Ўзбекистонда ижтимоий соҳа қандай бўлади

Янги Ўзбекистонда ижтимоий соҳа қандай бўлади

Ўзбекистонда айрим имтиёзлар ва тўловларни ҳисоблаш учун максимал иш ҳақи миқдори оширилади. Бу Президентнинг "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси"ги фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошириш режалаштирилган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартиришларни киритилади:

  • аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга оширилади;
  • ногиронлиги болаликдан бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш миллий стратегияси қабул қилинади, унинг доирасида ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича масъул давлат органини белгиланади, ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр”и билан интеграция қилинади.

Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда:

  • барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланади;
  • маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларнинг бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи оширилади;
  • маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилиб, ушбу мақсадда маҳалланинг алоҳида жамғармасини ташкил этиш амалиёти жорий этилади;
  • маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлиги оширилади;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, шу жумладан маҳалла раиси томонидан маҳаллий Кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритишнинг самарали механизмлари йўлга қўйилади;
  • фуқаролар томонидан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш институти жорий этилади.

Бундан ташқари жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизими жорий қилинади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар