KIA Ўзбекистонда яна иккита янги модели сотувини бошлади (+фото)

KIA Ўзбекистонда яна иккита янги модели сотувини бошлади (+фото)
KIA Ўзбекистонда янги моделларини сотишни бошлади. Бу ҳақда Spot компания маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

KIA дастлаб Ўзбекистонда иккита модел – Seltos ва К5 сотувини йўлга қўйган эди. Жорий йилнинг июнm ойидан эса Sorento ва Soul сотувга чиқди.

Aвтокомпания август ойига келиб яна иккита – Stinger (649,9 миллион сўмдан) ва Carnival (499,9 миллион сўмдан) моделлари билан биргаликда жами олтита автомобиллари моделларини таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, KIA Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни 2020 йилнинг кузида бошлаган.

Компаниянинг маълум қилишича, Жиззахдаги ишлаб чиқариш линияси KIA компаниясининг Россиядаги бош штаби назорати остида фаолият олиб боради.

Aйни пайтда Жиззахдаги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг автомобил.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар