«Шубҳали» солиқ тўловчилар сони 500 дан ошди

«Шубҳали» солиқ тўловчилар сони 500 дан ошди

Дастлабки аниқланган 396 та "шубҳали" корхона қаторига яна 129 та корхона қўшилди.

“Обнал фирма”ларнинг тўлиқ рўйхати.

Давлат солиқ қўмитаси аввалроқ қонуний бизнес юритишнинг нуфузини ошириш ҳамда “ҳалол” тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида, солиқларни тўлашдан қочишнинг турли йўлларидан фойдаланган 396 та «Шубҳали» корхоналар рўйхатини эълон қилган эди.

Мутахасссислар томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасида шубҳали тадбиркорлик субъектлари сони бундан ҳам кўп эканлиги маълум бўлди.

Таҳлика-таҳлил дастури орқали олиб борилган таҳлиллар якуний натижаларига кўра, дастлабки аниқланган 396 та шубҳали корхона қаторига яна 129 та корхона қўшилиб, улар сони 525 тага етди.

Таҳлил натижаларига кўра, ушбу шубҳали корхоналар контрагентларининг шахсий кабинетлари орқали асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритишлари тўғрисида хабарномалар юборилади.

Аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тақдимномада келтирилган 18,8 млрд. сўмлик ҳолатдан 530 млн. сўмлик шартномаларида (яъни 2,8% қисми) битим тузган маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тўлашлари лозим бўлган қўшимча қиймат солиғини тўламаганликлари аниқлангани ҳақида хабар қилган эди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” ДСҚнинг “обнал фирма”лар билан “сохта” битим тузган деган хабарига раддия берди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар