“Afrosiyob” поездларининг ҳаракат жадвали ўзгарди

“Afrosiyob” поездларининг ҳаракат жадвали ўзгарди

2021 йил 23-24 октябрь кунлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 770/769-сонли “Afrosiyob” поездлари янги ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Вазирлик хабарига кўра:

- 770-сонли “Afrosiyob” поезди ушбу кунларда Тошкент марказий темир йўл вокзалидан эрталаб соат 07:07 да;

- 769 -сонли “Afrosiyob” поезди эса соат 16:49 Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар