Марказий банк: Покистон Миллий банкининг ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди

Марказий банк: Покистон Миллий банкининг ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига мувофиқ, Покистон Республикаси Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Мазкур қарор Покистон Миллий банкининг (ПМБ) Халқаро операциялар бизнес стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондаги банк операцияларини, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги мурожаатига биноан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Республикаси ўртасидаги банк ҳамда инвестициялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. У ўз фаолиятини 1995 йил 29 ноябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган аккредитация сертификатига асосан юритиб келаётган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар