Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Корея Республикасидаги ваколатхонаси ва Чхонан шаҳар чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ўртасида Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳаларини тўсиқсиз амалга оширишда ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисида Келишув имзоланди.
Мазкур Келишувга мувофиқ томонлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилади:
- Ўзбекистон фуқаролари учун корейс тили ва бошқа ўқув курсларини ташкил этиш тизимини яратиш;
- маданий тадбирларни ўтказиш ва ҳамкорликда зарур вазифаларни ҳал этиш;
- Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш;
- томонларнинг ҳамкорлиги учун зарур бўлган бошқа масалалар.
Изоҳ қолдириш