Жорий йилнинг 15 июль куни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Озарбайжон Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникацияларни таҳлил қилиш маркази Ижрочи директори Вюсал Афрас ўғли Газимли билан учрашди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.
Музокаралар чоғида томонлар бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, мамлакатнинг жаҳон саҳнасидаги, жумладан, Марказий ва Жанубий Осиёдаги янгиланган ташқи сиёсати ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар.
Ўз навбатида, Озарбайжон томони Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган сўнгги ўзгаришлар ва ислоҳотлар жуда муҳим ва ўз вақтида амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, меҳмонлар ушбу тадқиқотларга алоҳида қизиқиш билдиришди.
O.Ҳакимов Марказнинг илмий-тадқиқот йўналишлари ва унинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни тақдим этди. Шунингдек, бугунги кунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази нафақат илмий-таҳлилий фаолият билан, балки ҳукумат Акселератори каби муҳим соҳада ҳам шуғулланаётганини таъкидлади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасидаги Акселератор Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлари билан Гарвард университети методологияси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган марказ ташаббусларидан биридир.
Ўз навбатида, Вюсал Афрас ўғли Газимли бундан беш йил муқаддам Озарбайжон Президенти томонидан ташкил этилган Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникацияларни таҳлил қилиш маркази фаолияти ҳақида сўз юритди.
Малумот учун: Озарбайжон Иқтисодий ислоҳотлар ва коммуникацияларни таҳлил қилиш маркази (ИИКТМ) мақсади макро ва микроиқтисодий даражадаги таҳлил ва тадқиқотлар ўтказиш орқали мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, таҳлилий маълумотлар асосида иқтисодий ислоҳотлар ҳамда ўрта ва узоқ муддатли прогнозларни амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органлари ва муассасаларини прогноз билан таъминлаш, шунингдек, Озарбайжон Республикасининг иқтисодиётнинг турли соҳаларида эришган ютуқларини илгари суришни ташкил этишдан иборат.
ИИКТМ директори таъкидлаганидек, Марказ иқтисодиёт тармоқларининг ҳар бири учун стратегик йўл харитасини тузди ва улардан 11 таси мавжуд бўлиб, бу бугунги кунда ИИКТМнинг асосий вазифаларидан биридир. Иккинчи вазифа йўл харитасини амалга ошириш ва натижаларни баҳолаш.
У ИИКТМнинг таҳлилий ишларидан ташқари, Озарбайжонда давлат дастурларини кузатишда ҳам иштирок этмоқда. Иш оқими тўлиқ рақамлаштирилган.
Шунингдек, ИИКТМ Озарбайжоннинг халқаро рейтингларини ҳам кузатиб боради. Ўтган йили бизнес юритиш рейтингига кўра, мамлакат 190 мамлакат орасида 28-ўринни эгаллади.
Вюсал Aфрас ўғли Гасимлининг таъкидлашича, Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан махсус ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, унинг таркибида бир нечта гуруҳлар иш олиб боради, улар турли кўрсаткичлар бўйича бизнес юритишдан қурилишга қадар кўрсаткичларни ўрганадилар. Ушбу гуруҳлар Акселератор деб номланади, уларнинг сони Озарбайжонда 19 га яқин.
Унинг айтишича, Озарбайжон ислоҳот жараёнини тўлиқ рақамлаштирган, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш мониторингини олиб борган дунёдаги биринчи мамлакатдир. Мамлакат бизнес юритишдаги иқтисодий ислоҳотлар бўйича биринчи ўнликдан жой олган.
Бундан ташқари, "Azexport.az" деб номланган тўлиқ рақамлаштирилган ва автоматлаштирилган бозор платформаси ишга туширилди. Сўнгги 3 йил ичида ушбу платформа 2 миллиард AҚШ долларидан ортиқ экспорт буюртмаларини олди. Ушбу сайтда менежер йўқ, у тўлиқ рақамлаштирилган.
Учрашув якунлари бўйича Марказ ва ИИКТМнинг тадқиқот дастури асосида томонлар ўртасида янада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
жамоатчилик билан алоқалар хизмати
Изоҳ қолдириш