10 ойда чакана савдо товар айланмаси 129,5 трлн сўмни ташкил этди

10 ойда чакана савдо товар айланмаси 129,5 трлн сўмни ташкил этди

Республика бўйича жорий йилнинг январь-октябрь ойида чакана савдо товар айланмаси 129,5 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,0 фоизга ўсди.

Давстатқўм хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 20,5 трлн сўмни (ўсиш суръати 28,6 фоиз), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 108,9 трлн сўмни (ўсиш суръати 3,7 фоиз), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 13,04 трлн сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга камайган) ташкил этди.

2018 йилнинг шу даврига нисбатан республиканинг барча ҳудудларида чакана савдо товар айланмасининг ўсиш суръатлари кузатилиб, нисбатан юқори ўсиш суръатлари Хоразм, Самарқанд, Навоий, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.

Чакана савдо товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,6 фоизга ўсди ва 20,5 трлн сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий савдо ҳажмининг 15,9 фоиз улушига тўғри келади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг чакана савдо товар айланмаси ҳажми статистик ҳисоб-китобларга кўра, 108,9 трлн сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг январь-октябрь ойига нисбатан 3,7 фоизга ўсди. Республика миқёсида ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмасидаги улуши 84,1 фоизга тенг келмоқда.

Таҳлилий натижаларга кўра, чакана савдо товар айланмасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши бўйича Қашқадарё (96,8 фоиз), Сирдарё (94,6 фоиз), Тошкент (90,5 фоиз), Сурхондарё (89,7 фоиз) ва Наманган (87,5 фоиз) вилоятлари етакчилик қилмоқда.

Чакана товар айланмаси таркибида йирик корхоналарнинг улуши 15,9 фоизни ташкил этиб, энг катта улуш Тошкент шаҳрида (28,1 фоиз), Хоразм вилоятида (24,9 фоиз) ва Бухоро вилоятида (14,0 фоиз) кузатилган.

2019 йил январь-октябрь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан республиканинг барча ҳудудларида ўсиш кўрсаткичларини ташкил этди.

Ушбу кўрсаткични бошқа ҳудудлар билан солиштирганда энг юқориси Тошкент шаҳри (12,2 млн сўм), Навоий (5,2 млн сўм) ва Тошкент (4,9 млн сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Бунинг сабаби ушбу ҳудудларда йирик савдо ва саноат ташкилотлари жойлашган.

2019 йил январь-октябрь ҳолатига ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси - 3,8 млн сўм (ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 5,0 фоизга ўсган).

Шунингдек, 2019 йилнинг январь-октябрь ойи мобайнида чакана савдо товар айланмаси таркибида овқатланиш ташкилотларининг савдо айланмаси 2,8 фоизни ташкил этиб, 3,6 трлн сўмга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоиз ўсди. Бунда жами савдо айланмасининг 83,6 фоиз улуши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улушига тўғри келмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар