Солиқ қўмитаси тўртта компанияни "шубҳали" рўйхатдан чиқариб ташлади

Солиқ қўмитаси тўртта компанияни

Жорий йил 24 февралда ДСҚ «Таҳлика таҳлил» дастури натижаларига кўра дастлаб аниқланган 396 «шубҳали» корхона рўйхати 129 та ташкилот билан тўлдирилганини эълон қилди – улар сони 525 та етди. 12 март куни эса 525 та корхонага яна 53 та ташкилот қўшилди. Шу тариқа уларнинг умумий сони 578 тага етди.

Ҳозирда давом этаётган солиқ назорати тадбирлари жараёнида 4 та корхона ушбу рўйхатдан чиқарилди.

Булар:
- «ASL INSHOOT» МЧЖ (СТИР: 307218046, Тошкент вилояти);
- «MIX PERFECT» МЧЖ (СТИР: 306014128, Тошкент вилояти);
- «MAROOF» МЧЖ (СТИР: 307384166, Наманган вилояти);
- «BUILDING GLOBAL FUTURE» МЧЖ (СТИР: 307462590, Андижон вилояти).

Юқорида номи қайд этилган корхоналарнинг 288 та контрагенти томонидан ҳисобга олинган 21,9 млрд. сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммалари қайта таҳлил қилинди, уларга тузатиш киритиш талаб этилмайди, тузатиш киритилган суммалар эса қайта тикланади.

Бу ҳақда ушбу тўртта корхона ва уларнинг контрагентлари шахсий кабинетига тегишли хабарномалар юборилди.

Биз келтирилган ноқулайликлар учун жавобгарликни тўлиқ тушунган ва ҳис этган ҳолда узр сўраймиз!

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар