Наманган вилоятида 2022 йил январь-июнь ойларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 6 281, 5 млрд.сўмни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми бўйича тафовут кузатилади. Хусусан, вилоятнинг 3 та ҳудудининг вилоят асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялардаги улуши 58,1%ни ташкил қилади: Наманган шаҳри (2174, 4 млрд.сўм), Чуст (784,9 млрд.сўм) ва Наманган туманлари (692,4 млрд.сўм).
Норин (179,7 млрд.сўм) ва Мингбулоқ (137,5 млрд.сўм) туманларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми паст эканлиги кузатилган. Юқори кўрсаткичга эга Наманган шаҳри ва паст кўрсаткичли Мингбулоқ тумани таққосланганда, 15,8 баравар фарқ қайд этилган.
Туманлар кесимида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ўсиш суръати таҳлил қилинди.
Энг юқори ўсиш суръати Уйчи туманида (182,8%) кузатилган. Вилоятнинг аксарият туманларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўсиш суръати қайд этилган. Наманган шаҳри (-12%) ва Поп туманида (-28,8%) эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзлаштирилган инвестиция ҳажми пасайган.
Наманган вилоятида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 32,9% чет эл инвестициялари ҳисобидан молиялаштирилган. Чет эл инвестицияларининг 160,7 млрд. сўмлик қисми давлат кафолати остидаги чет эл кредитлари, 2068,4 млрд. сўмлик қисми эса тўғридан-тўғри ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлардан иборат.
Хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми Наманган шаҳри ( 575, 9 млрд. сўм) ва Чуст туманида( 567, 0 млрд. сўм) юқори ҳисобланиб, ушбу икки ҳудуднинг вилоят хорижий инвестициялар ва кредитларидаги улуши 51,3%ини ташкил этган.
Ҳисобот даврида Наманган вилояти бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 34,9 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Тўғридан-тўғри инвестициялар, асосан, Наманган тумани ва Наманган шаҳрига киритилган бўлиб, мос равишда 8,4 ва 6,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган. 2022 йилнинг дастлабки 6 ойида Чортоқ туманига тўғридан-тўғри инвестиция киритилмаган.
Изоҳ қолдириш