Наслчилик субъектларига солиқ тўлашда бир қатор имтиёзлар берилди

Наслчилик субъектларига солиқ тўлашда бир қатор имтиёзлар берилди

Наслчилик субъектларига солиқ тўлашда бир қатор имтиёзлар берилди, деб маълум қилмоқда “Ўзбекчорванасл” агентлиги бошқарма бошлиғи Наргиза Аманбаева.

Янги қабул қилинган қарорга мувофиқ қўшимча қиймат солиғи тўловчилари бўлган чорвачилик субъектлари ўз хўжаликларида етиштириб реализация қилган йирик ва майда шохли қорамолларнинг тирик вазнидаги ҳар 1 кг гўштига 2000 сўмдан, ҳар 1 литр сутига 200 сўмдан субсидия белгилаб берилди.

Паррандачилик хўжаликларида ўз хўжалигида етиштирган ва реализация қилган маҳсулотининг ҳар бир дона тухум учун 50 сўмдан, парранда гўштига 800 сўмдан, балиқчилик хўжаликларига интенсив усулда етиштирган совуқ сув балиқлари: лосьос, фарел ва астёр каби балиқ турларининг ҳар бир кг учун 3000 сўмдан, бошқа турдаги балиқларга 1000 сўмдан субсидиялар белгилаб берилди.

Ўтган йилларда чет элдан импорт қилинган ҳайвонларга ҳамда ички хўжаликларда етиштирилган ҳайвонларга субсидия ажратилар эди, бу йилдан янги қарор билан чорва ҳайвонларидан етиштирилаётган маҳсулотларга ҳам субсидия ажратиш белгиланди.

Наслчилик субъектлари эндиликда фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқлар солиқ ставкасининг 50 фоизини тўлаши белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар