Навоий вилоятида “Янги Ўзбекистон” массивларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Навоий вилоятида “Янги Ўзбекистон” массивларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сонли Фармонига мувофиқ Кармана туманининг “Дўстлик” МФЙ ҳамда Қизилтепа туманининг “Маликобод” МФЙ ҳудудларидаги жами 41 гектар ер майдонларида “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши белгиланган.

Шунга кўра, янги замонавий турар-жой мажмуаларини барпо этиш мақсадида 2022 йилда 26 та 5 қаватли 620 хонадонли арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2 та тиббиёт муассасаси барпо этилиши кўзда тутилган.

Мисол учун, Кармана тумани Дўстлик МФЙда қиймати 9,4 млрд.сўмлик 180 ўринли мактабгача таълим муассасса барпо этилиб, бугунги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари 65%га бажарилган.

Худди шунингдек, Қизилтепа тумани Маликобод МФЙда қиймати 4,1 млрд.сўмлик 50 койка-ўринли тиббиёт муассасасида 90% қурилиш ва монтаж ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, ушбу массивларда жами 4,8 км ичимлик суви тармоғи ва 2 та сув иншооти, 1,9 км оқова суви тармоғи ва 2 та оқова сув иншооти, 24 км электр, 4,2 км табиий газ ҳамда 1,9 км ташқи йўл тармоқлари қурилиши назарда тутилган.

Жумладан, Кармана тумани Дўстлик МФЙда 3,1 млрд.сўм (ҳозирда 750 млн.сўм ўзлаштирилди) қийматида бўлган 3,7 км ҳамда "Талқоқ" МФЙда 459 млн.сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 14 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бугунги кунда, “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан массивларни қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экспертизасида ўтказилган.

Мазкур 2 та массивлар ҳудудида қурилиши режалаштирилган 5 та (шундан 1 та мактаб, 2 та МТМ, 2 та тиббиёт) ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экспертизасига тақдим этилган.

Шунингдек, массивларда жорий йилда қурилиши режалаштирилган 26 та кўп қаватли уй-жойлар учун танланган ер участкалари барчаси (Кармана т. – 18 та, Қизилтепа т. - 8 та) “e-auksion” электрон тизими орқали аукцион савдоларига чиқарилган ҳамда 26 та (Кармана т. 18 та, Қизилтепа т. - 8 та) ер участкаларининг барчаси аукцион орқали сотилган. Мазкур ер участкалари негизида янги ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш ва сервис объектлари барпо этилиб, мазкур ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга эришилади.

Бугунги кунда 26 та кўп қаватли уй-жойларнинг барчасида (Кармана т. – 18 та, Қизилтепа т. - 8 та) қурилиш ишлари бошланган ва 80% қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

Жумладан, Кармана тумани Дўстлик МФЙнинг 21 га ер майдонида 20 та 400 хонадонли ҳамда Қизилтепа тумани "А.Навоий" МФЙда 9 та 180 хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2 та тиббиёт муассасаларининг қурилиш ишлари бошланган бўлиб, бугунги кунда объектларда 80% қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Нурмуродов Камолиддин
Ардашер Муртазаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Самарқанд филиали ходимлари

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар