2023 йилнинг 3-чорагида вилоятдаги ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 41,6 трлн сўмни, ўсиш кўрсаткичи 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 104,5%ни (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 9-ўрин) ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ хажми 11,9 млн сўмни ташкил қилган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноатнинг улуши – 16,9%, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик – 41%, қурилиш – 6,8% ва хизмат кўрсатиш соҳаси 35,3%ни ташкил қилган.
Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 5,5% бўлган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятларидан кейинги 7-ўринни эгаллаган. ЯҲМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 68,5%ни ташкил қилган.
ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Ўсиш суръатлари саноатда – 107%, қурилишда – 109%, хизматлар соҳасида – 109,4%ни ташкил этди.
Саноат. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 20,4 трлн сўмни ташкил қилиб, республикадаги улуши 4,4%ни, ҳудудлар ичида 8-ўринни эгаллаган.
Шу билан бирга, вилоятда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми 3,4 трлн сўмни, республикадаги улуши 2,6%ни ташкил қилган.
Қашқадарё вилояти қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми (28,1 трлн сўм) бўйича республикадаги улуши 9,6%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 4-ўринни эгаллаган.
Аҳолига кўрсатилаётган бозор хизматлари ҳажмининг йилдан-йилга ошиб бориши натижасида 2023 йилнинг 3-чорагида хизматлар ҳажми 13,9 трлн сўмни ташкил қилди.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда жами 4,9 мингта кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилиниб, ўтган йилга нисбатан 26,2%га камайиши кузатилди.
Изоҳ қолдириш