ОТМга кириш имтиҳонидан учта мажбурий фан олиб ташланади

ОТМга кириш имтиҳонидан учта мажбурий фан олиб ташланади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифингда жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтилди.

Жорий йил ОТМларга кириш имтиҳонида 2та мутахассислик фанидан тест олинади. Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

  • 1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.
  • 2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

2020/2021 ўқув йили қабул жараёнининг ўзига хос жиҳатлари:

  • Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;
  • Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;
  • Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);

2) my.gov.uz портали орқали;

3) ДТМ сайти орқали.

  • Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;
  • Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;
  • Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);
  • Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриени тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;
  • Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;
  • Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;
  • Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар