Бугунги кунда илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси томонидан (WFME Президенти Дэвид Гордоннинг тавсияси, экспертлар хулосаси ва талаблари асосида) халқаро аккредитациядан ўтди.
Жорий йилнинг 10-11-декабрь кунлари Тошкент давлат стоматология институти ва “HYATT Regensy” меҳмонхонасида IV-Халқаро стоматологлар конгресси ва VIII-Ўзбекистон стоматологларининг қурултойи ўтказилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 10 декабрь куни ушбу конгресс ва қурултойнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Халқаро конгрессни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловлар кириш сўзи билан очиб берди. Ушбу халқаро анжуманда республика ва ҳалқаро олий таълим муассасалари ректорлари, тиббиёт соҳаси профессорлари, фан номзодлари, илмий изланувчилар иштирок этишмоқда.
Ўтказилаётган ушбу конгресс доирасида илк бор Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Тошкент давлат стоматология институти дунё тан олган Бутунжаҳон тиббий таълим федерациясининг халқаро аккредитациясидан ўтиб, сертификатини қўлга киритди.
Қўлга киритилган халқаро аккредитация эндиликда Тошкент давлат стоматология институти битурувчиларининг дипломи жахон миқёсида тан олинади.
Аккредитацион Кенгашнинг хулосасига мувофиқ, Тошкент давлат стоматология институти бакалавриат ва магистратура йўналишлари аккредитациядан ўтди.
Тошкент давлат стоматология институти халқаро аккредитацияси – Ўзбекистондаги таълим дастурларини халқаро сифат стандартларига мослигини баҳолаш жараёни бўлиб, Олий таълим сифати кафолати Европа ассоциацияси (ENQA) аъзоси ва Сифат кафолати агентликлари Европа реестрида (EQAR) мавжуд мустақил хорижий агентлик томонидан ўтказилди.
Тошкент давлат стоматология институти томонидан халқаро аккредитацияни қўлга киритилиши, институт жамоаси учун халқаро таълим майдонда кўпгина имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларини дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий ОТМлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлиги таъминлаш, битирувчиларнинг комптентлигини ошириш.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда Тошкент давлат стоматология институти дунёдаги 20 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг 100 дан зиёд етакчи ҳорижий ОТМ ва илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, республика олий таълим муассасалари орасида Европа иттифоқида ўз филиалига, халқаро сифат менеджменти ISO 9001:20.15 сертификатига ҳамда Финляндиянинг JAMK университети билан ҳамкорликдаги «Тиббиёт ва инновациялар» илмий – амалий журналига эга.
Изоҳ қолдириш