Ўзбекистон беш ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилди?

Ўзбекистон беш ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилди?

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

  • сабзавотлар — 419,7 минг тонна;
  • мева ва резаворлар — 70,2 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар — 25,8 минг тонна;
  • майиз — 16,3 минг тонна;
  • ерёнғоқ — 9,4 минг тонна;
  • қалампир — 6,5 минг тонна;
  • тарвуз-қовун — 2,8 минг тонна;
  • узум — 2,0 минг тонна.

Ҳудудлар кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

  • Тошкент — 146,0 минг тонна;
  • Фарғона — 58,5 минг тонна;
  • Самарқанд — 44,1 минг тонна;
  • Наманган — 43,8 минг тонна;
  • Хоразм — 40,0 минг тонна;
  • Сурхондарё — 38,1 минг тонна;
  • Қашқадарё — 32,7 минг тонна;
  • Андижон — 26,8 минг тонна;
  • Сирдарё — 25,3 минг тонна;
  • Бухоро — 19,6 минг тонна;
  • Тошкент ш. — 16,7 минг тонна;
  • Жиззах — 16,4 минг тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. — 13,0 минг тонна;
  • Навоий — 5,9 минг тонна.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар