Гриппга қарши иммунитет эмлашдан тахминан 14 кун ўтгач шаклланади ва мавсум давомида гриппдан ҳимоя қилади.
Ўзбекистон мактабгача ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши эмлаш учун Россиянинг «Гриппол Плюс» вакцинасидан 2 миллион доза харид қилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вакцина барча мактабгача ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини бепул марказлашган ҳолда эмлаш учун мўлжалланган. Бунинг учун республика бўйича 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилган.
«Вакцина деярли ҳеч қандай ножўя таъсир ва контрендикацияга эга эмас. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жорий мавсум учун тавсия этилган вирус штаммларини ўз ичига олади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, гриппга қарши иммунитет эмлашдан тахминан 14 кун ўтгач шаклланади ва мавсум давомида гриппдан ҳимоя қилади.
Изоҳ қолдириш