Ўзбекистонга ярим йил давомида қанча турист ташриф буюргани ва қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда мамлакатни тарк этгани маълум қилинди

Ўзбекистонга ярим йил давомида қанча турист ташриф буюргани ва қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда мамлакатни тарк этгани маълум қилинди
Ўзбекистонга 2020 йилнинг январь-март ойлари давомида туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 1,2 миллион кишини ташкил этган бўлса, апрель-июнь ойларида бу кўрсаткич 2,1 минг кишини ташкил этди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Шу билан бирга, 2020 йилнинг январь-март ойларида туристик мақсадларда кетган Ўзбекистон фуқаролари 1,4 миллион кишини ташкил этган бўлса, апрель-июнь ойларида эса бу кўрсаткич 3,5 минг кишини ташкил этди.

Ўзбекистонга ярим йил давомида туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 60,0 фоизга камайган. Ўзбекистондан кетганлар сони эса ўтган йилга нисбатан 61,3 фоизга камайган.

МДҲ давлатларига 2020 йилнинг январь-март ойларида кетган Ўзбекистон фуқаролари 1,3 миллион кишини ташкил этган бўлиб, бу жами кетганларнинг 92,7 фоизини ташкил этди. Узоқ хорижий давлатларга эса 104,6 минг киши (ёки 7,3 %) кетган.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сонининг таҳлилидан кўринадики, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 миллион нафар кам чет эл фуқаролари ташриф буюрган. Чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида жами 3,7 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг мос даврида эса 1,4 миллион нафарни ташкил этди.

Ўзбекистонга Қозоғистондан 397,9 минг киши (барча ташриф буюрганларнинг 32,9 % и), Тожикистондан 332,8 минг киши (27,5 %), Қирғизистондан 298,4 минг киши (24,7 %), Россиядан 65,0 минг киши (5,4 %), Туркманистондан 60,6 минг киши (5,0 %) ва Озарбайжондан 2,0 минг киши (0,2 %) ташриф буюрган.

Узоқ хорижий давлатлардан Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Туркиядан 13,6 минг киши (1,1 %), Жанубий Кореядан 5,3 минг киши (0,4 %), Хитойдан 4,5 минг киши (0,4 %), Ҳиндистондан 3,6 минг киши (0,3 %), Япониядан 1,3 минг киши (0,1 %) ва Франциядан 0,9 минг киши (0,1 %) ташриф буюрган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар