Ўзбекистоннинг 12 хил мева-сабзавотлари Мьянма ва Гана бозорларини эгаллайди
Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорларига Ўзбекистон меваларини экспорт қилиш учун рухсатнома олинди.
Ўзбекистон мева-сабзавотларига Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорлари очилди. Ушбу мамлакатларга 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди. Бу ҳақда Экспортчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.
Айни вақтда Таиланд ва Индонезияга – гилос, AҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш