Ўзбекистон Республикаси Президенти келгуси йилда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш долзарблигини алоҳида таъкидлади.
Президент томонидан ногиронликни аниқлашда жаҳон стандартларига асосланадиган "ижтимоий модел" га босқичма-босқич ўтиш вазифаси белгилаб берилди.
Жорий йилнинг октябрь ойида "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши совет давридан бери сақланиб келинаётган ногиронликнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига ўтишга ҳисса қўшди (Қонун 2021 йил 15 январдан кучга киради). Ногиронликнинг ижтимоий моделининг моҳияти жамият ва атроф-муҳитни ногиронларга мослаштириш зарурлигини назарда тутади ва ногиронлар учун алоқа, таълим ва ўқитишда тўсиқсиз муҳит яратиш мақсадларини ўз ичига олади.
Ногиронликнинг ижтимоий модели АҚШ, Буюк Британия ва Швецияда давлат даражасида расман тан олинган.
Кам таъминланган аҳоли учун протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация воситаларини ўзи танлашнинг янги тизими жорий этилади. Ундан 50 мингга яқин фуқароларимиз фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу эса ўз навбатида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини яхшилашга ёрдам беради.
Кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ишлар кўлами кенгайтирилади.
2,4 трлн сўм ипотека кредити бўйича дастлабки тўловни тўлаш ва ипотека фоиз ставкаларини субсидиялаш учун 27 минг оилага (жорий йилга нисбатан 2,5 баравар кўп) йўналтирилади. Бу кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва кабағалликни камайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлади.
Изоҳ қолдириш