Президент Халқ қабулхоналарига кунига 400 дан ортиқ мурожаат келиб тушмоқда. Уларнинг қанчаси ҳал этилди?

Президент Халқ қабулхоналарига кунига 400 дан ортиқ мурожаат келиб тушмоқда. Уларнинг қанчаси ҳал этилди?

Президент қабулхоналари аҳоли билан мулоқотнинг муҳим воситаси айланди ва нафақат аҳолининг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, балки тегишли идоралар ва маҳаллий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни ҳал қилиш билан ҳам шуғулланмоқда. Шу вақтга қадар ўз ечимини топмай келаётган бир қанча муаммолар назоратга олиниб, керакли зарур чоралар кўрилди.

Президент халқ қабулхоналари аҳолининг ишончли таянч масканига айланиб улгурди. Қуйида далиллар асосида рақамлар ва ижро этилган мурожаатлар ҳисоботи келтирилган. Жорий йилнинг 10 июлидан 10 августига қадар Халқ қабулхоналарига 13 165 та мурожаат (1 кунда ўртача – 439 та) келиб тушди. 1 715 та мурожаат (13,0%) бўйича тушунтиришлар берилган, 2 152 та мурожаат (16,3%) ижобий қаноатлантирилган, 2 218 таси (16,8%) ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 96 та мурожаат (0,7%) узоқ муддатли назоратга олинган, 9 таси (0,1%) маълумот учун қабул қилинган, 6 869 та мурожаат (52,2%) жараёндаги мурожаатлар ва 106 та (0,8%) мурожаат рад этилган. 8 806 та мурожаат зудлик билан ҳал этилган.

Маълумот учун: 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари очилди. Халқ қабулхоналари очилганидан буён бугунги кунга қадар Президент номига 3,7 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, унда турмуш даражаси, бандлик, уй-жой, сифатли коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари билан боғлиқ кўплаб муаммолар акс эттирилган. Кўтарилган кўплаб масалалар фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг камбағал ва заиф қатламларига ёрдам бериш билан боғлиқ.

Ҳисобот даври учун фуқароларнинг мурожаатини таҳлил қилиш

Энг кўп мурожаатлар Сурхондарё (1 684 минг), Қашқадарё (1 490 минг) ва Фарғона (1 401 минг) вилоятларидан келиб тушган.

Энг кам мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси (483 та), Навоий (483 та) ва Тошкент шаҳри (298 та) аҳолисидан келиб тушган.

Кўпгина фуқаролар моддий ёрдам ва нафақалар (23,2 %), шунингдек, (8,2%) коммунал хизмат кўрсатиш, хусусан, газ, электр-энергияси ва ичимлик суви таъминотидан шикоят қилишди.

Бундан ташқари, меҳнат ва аҳоли бандлиги (5,8 %), алимент ва қарзларни ундириш (5,4%) ҳамда банк тизими фаолияти ва кредитлаш (3,1%) бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Шу билан бирга уй-жой билан таъминлаш (2,3%), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар (1,7%), судларнинг ижроси (1,2%) бўйича шикоятлар келиб тушган.

Шунингдек, аҳоли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, суриштирув ва тергов (0,4%), мажбурий ижро органлари фаолияти бўйича ҳам мурожаат қилган.

Ташкилотлар ва муассасалар кесимида энг кўп мурожаатлар 2 525 та (17,6%) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 2 321 та (17,6%) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, 1 303 та (9,9%) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 1 231 та (9,4%) Бош прокуратура, 1 036 та (7,9%) Ички ишлар вазирлиги масалалар бўйича келиб тушган.

Энг кам ташкилот ва муассасалар кесимида аҳоли мурожаати 722 та (5,5%) Мажбурий ижро бюроси, 592 та (4,5%) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 528 та (4,0%) Марказий банк ва тижорат банклари, 336 та (2,6%) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, 282 та (2,1%) “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, 276 та (2,1%) Олий суди ваколатига тааллуқли мурожаатлар келиб тушган.

Шу билан бирга фуқаролар томонидан 126 та такрорий ва 272 та дубликат мурожаат келиб тушган. Такрорий мурожаатлар вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда шуни кўрсатдики, Самарқанд вилояти 28 та, Жиззах вилояти 24 та, Бухоро вилояти 13 та ва Фарғона вилоятида 9 та такрорий мурожаатлар юқорилиги қайд этилган.

Такрорий мурожаатлар ташкилотлар кесимида ўрганилганда Олий Суд 20 та, Марказий ва тижорат банклари 15 та, Энергетика вазирлиги 9 та, Бош прокуратура 9 та, Ички ишлар вазирлиги 9 та ва бу жами такрорий мурожаатларнинг 63 та ёки 50,0 % ташкил қилмоқда.

2019 йил 17 январь куни Президентимизнинг "аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармони чиқарилиб, халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тармоқлари билан биргаликда давлат органлари томонидан аҳолининг уйма-уй юриш йўли билан муаммоларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг ечимини таъминлаш белгилаб берилган.

Камбағал оилаларни ўз ичига олган "темир дафтар" деб номланган оилалар рўйхати шакллантирилган, шунингдек, кам таъминланган оилаларни ўз ичига олган ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини муаммоларини ҳам ҳисобга олган. Халқ қабулхоналари ёрдам сўраб мурожаат қилган юз минглаб ўзбекистонликларга ёрдам бериб, аҳолининг камбағал ва заиф қатламларига манзилли ёрдам кўрсатиш учун самарали восита бўлишини аниқ айтиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар