Саноат. Вилоятда 10 152,6 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 105,6 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида 11-ўрин)га ошган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4 фоизни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида 8-ўринни эгалланган. Шу жумладан вилоятда қайта ишловчи саноат-7394,1 млрд.сўм, қазиб олувчи саноат-838,3 млрд.сўмни ташкил қилган.
Саноат маҳсулотларининг 23,9%и (2021 йилнинг мос даврида 22,7%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши-8,3%, ишлаб чикарадиган саноат – 72,8%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 18,3%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 0,6%ни ташкил килган.
Вилоятда ишлаб чиқариш саноатининг таркибига кўра, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш - 42,7%, кимё маҳсулотлари – 28,9%, озиқ-овқат маҳсулотлари-19,5%, кийим ишлаб чиқариш – 3,2% ва бошқа саноат маҳсулотларидан иборат.
Вилоятда жами саноат маҳсулотларининг қарийб ярми вилоятнинг 3 та ҳудуди - Нишон (17,5%), Ғузор (17,2%), Қарши шаҳри (14,5%)га тўғри келади. Деҳқонобод (5,7%), Косон (4,8%), Яккабоғ (4%), Миришкор (3,6%), Қарши (3,1%), Муборак (2,9%), Қамаши (2,9%), Чироқчи (2%), Шаҳрисабз (1,8%), Китоб (2,1%), Чироқчи (2,1%), туманлари ва Шаҳрисабз шаҳри (1,7%)да ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми нисбатан паст улушни ташкил қилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати Миришкор (142,6%), Деҳқонобод (124,3%), Қарши (118,7%), Қамаши (112,6%) туманларида юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, Ғузор (99,3%), Нишон (90,3%) туманларида пасайиш тенденцияси кузатилган.
Вилоятда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари хажми 2 965,6 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) ташкил қилган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 фоизга ошган. Шунингдек, вилоят миқёсида жон бошига тўғри келадиган саноат ҳажми Республика жон бошига ўртача кўрсаткичидан 2,4 баравар паст бўлган.
Нишон (вилоят ўртача кўрсаткичидан (3,7 баравар кўп), Ғузор (2,8 баравар), Қарши шаҳри (1,7 баравар), Касби (1,6 баравар), Деҳқонобод (1,3 баравар), Қарши (1,2 баравар), Муборак (1,1 баравар) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми вилоятнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган. Чироқчи (6 баравар), Китоб (3,8 баравар), Шаҳрисабз (3,5 баравар), Қамаши (2,7 баравар), Шаҳрисабз шаҳри (2,4 баравар), Яккабоғ (2 баравар), Косон (1,8 баравар), туманлари кўрсаткичи вилоят ўртача кўрсаткичига нисбатан паст кўрсаткични қайд этган.
Истеъмол товарлари. Вилоятда 2 089,6 млрд сўмлик (2021 йилга нисбатан 105,5%) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 2,4% ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 12-ўринни эгаллаган.
Таркибига кўра истеъмол молларининг 61,1%ини – озиқ-овқат маҳсулотлари, 36,2% - ноозиқ-овқат маҳсулотлар, 2,7% - спиртли ичимликлар ташкил қилади.
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари ҳажмининг ўртача кўрсаткичи 610,3 минг сўмни ташкил қилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,2%га ошган. Қарши (вилоят ўртачасидан 2,9 баравар кўп), Шаҳрисабз (1,8 баравар) шаҳарлари, Миришкор (1,3 баравар), Косон, Нишон (ҳар бири 1,1 баравар) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори улушни ташкил қилган. Ғузор (2,2 баравар кам), Касби (1,9 баравар), Чироқчи (1,8 баравар), Қамаши (1,7 баравар), Деҳқонобод (1,6 баравар), ), Қарши (1,3 баравар), Шаҳрисабз, Китоб, Муборак (ҳар бири 1,1 баравар), туманлари жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ҳажми бўйича вилоят ўртачасидан паст кўрсаткични ташкил қилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол молларининг ўсиш суръати Косон (124,2%), Яккабоғ (120,1%) ва Касби (114,4%) туманларида юқори бўлган.
Изоҳ қолдириш