Замонавий иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари орасида хизматлар соҳаси устунлик қилади. Хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳудудий ва ижтимоий ҳаракатчанлиги, янги хўжалик ҳудудларини ўзлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва моддий маҳсулотлар истеъмолини оширишни таъминлайди.
Жорий йилнинг мос даврида вилоят миқёсида кўрсатилган бозор хизматлари хажми 11 466,9 млрд сўмни ташкил қилган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 114%га ошган. Хизматлар хажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 4,5%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган.
2022 йил январь-сентябрь ойларида жами хизматлар таркибида савдо (32%), транспорт (21,4%) ва молия (17,3%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, соғлиқни сақлаш (1,2%), меъморчилик (1,3%), кўчмас мулк (2,5%), ижара ва лизинг (2,5%), яшаш ва овқатланиш (2,9%), ва шахсий хизматлар (3,4%), компьютер, маиший товарларни таъмирлаш (3,4%), таълим (3,7%), ахборот ва алоқа (4,8%) хизматларининг улуши паст бўлган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсиш кўрсаткичи қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръати таълим (125,9%), молия (124,2%), ахборот ва алоқа (123,5%) хизматлари соҳаларида кузатилган.
Кўрсатилган хизматлар ҳажмининг чорак қисми (25,8%) Қарши шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Касби (4,2%), Нишон (4,1%), Чироқчи (3,1%), Деҳқонобод (3%), Кўкдала (1,2%) туманларининг вилоят жами хизматлардаги улуши нисбатан паст бўлган.
Ҳудудлар кесимида кўрсатилган хизматлар ҳажми (%да)
Хусусан, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятнинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўсиш кўрсаткичларига эришилган. Энг юқори ўсиш суръатлари Муборак (120,9%), Косон (118,8%), Қарши шаҳри(118,7%), Ғузор (117,2%) туманларида кузатилган.
Хизматлар соҳаси бўйича вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида ўсиш суръатлари таъминланганига қарамасдан, жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми бўйича Республика ҳудудларида орасида вилоят кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолмоқда. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми 3338,4 минг сўм (Республика жон бошига ўртача кўрсаткичидан 2,1 баравар кам) бўлиб, ҳудудлар орасида 13-ўринни эгаллаган.
Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми бўйича биргина Қарши шаҳри (3,1 баравар юқори) ва Муборак (2,4 баравар) туманлари вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори кўрсаткичга эришган.
Хизматлар соҳасида кичик тадбиркорликнинг улуши 67,4%ни, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар улуши эса 59,4%ни ташкил қилган.
Автотранспортнинг кўрсаткичларига кўра, вилоят миқёсида жами ташилган юклар ҳажми 31 684,3 минг тоннани ташкил қилган. Шунингдек, ташилган йўловчилар сони 236 048,3 минг нафарни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш