Қашқадарё вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси

Қашқадарё вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси

2023 йилнинг 9 ой мобайнида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси $463,6 млн.ни (республикадаги улуши 1,7%) ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 11,38%га ўсди. Ташқи савдода экспортнинг улуши 64,5% (2022 йилга нисбатан 134,7%)ни, импорт эса 34,5% (85,4%)ни ташкил этган.

Қашқадарё вилояти жаҳоннинг 72 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо алоқаларининг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХР (19,4%), Туркия (17,5%), Россия Федерацияси (15,4%), БАА (7,4%), Қозоғистон (6,3%), Покистон (3,8%) ва Латвияда (3,4%) қайд этилган.

Вилоят ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Касби тумани 19,5% улуш билан 90,3 млн АҚШ долларини, энг қуйи улушни эса Шаҳрисабз шаҳри 1,0% улуш билан 4,8 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Экспорт. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида экспорт ҳажми $299,2 млн.ни ташкил қилган. Экспорт таркибида саноат маҳсулотлари56%, озиқ-овқат маҳсулотлари13,7%, минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари16,4%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар (ёқилғидан ташқари) – 8%, тайёр буюмлар3%, машина ва ускуналар1,9%ни ташкил этган.

2023 - йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Туркия, Россия Федерацияси, БАА, ХХР, Покистон, Қозоғистон ва Полша каби давлатлар бўлган. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 75,7%ни ташкил этди.

Шунингдек, экспорт таркибида МДҲ давлатларининг улуши 28,8%ни ташкил қилган.

Импорт. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида импорт ҳажми $164,4 млнни (республикадаги улуши 0,6%) ташкил қилган. Импорт таркибида машина ва транспорт асбоб-ускуналари54,4%, саноат товарлари12,5%, озиқ-овқат маҳсулотлари8,1%, кимёвий воситалар10,4%, минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари 5,9%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар (ёқилғидан ташқари) – 3,9%, тайёр буюмлар3,3%ни ташкил қилган.

2023 - йил январь-сентябрь ойларида Қашқадарё вилояти 59 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди. Етти йирик ҳамкор давлатлар (ХХР, Россия Федерацияси, Латвия, Қозоғистон, Туркия, Германия ва Корея Республикаси) жами импортнинг 81,7 %ни ташкил этди. Импорт таркибида МДҲ давлатларининг улуши эса 27%ни ташкил қилган.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази
Қашқадарё филиали бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар