Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил якунлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

Қорақалпоғистон Республикасининг 2021 йил якунлари бўйича асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлили

2021 йил Қорақалпоғистон Республикаси ялпи ҳудудий маҳсулоти 2020 йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсди ва 26,3 трлн.сўмни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми эса 13,6 млн.сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 6,0 фоизга ўсди.

2021 йил ҳудуд иқтисодиёти учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Мамлакатимизда амалга оширилган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар туфайли, шу билан бирга, коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари юмшатилганлиги туфайли, 2021 йилда ҳудуд иқтисодиётининг кўплаб тармоқларида ўсиш динамикаси эришилди.

Масалан, 2021 йилда ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,6 трлн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7,4 фоизга ўсди.

Шунингдек, 2021 йилда қишлоқ хўжалигида 2020 йилга нисбатан 3,7 фоизга ўсиш кузатилди ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 12,3 трлн.сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳасида (19,3%), қурилишда (10,5%), чакана савдо айланмасида (8,8%) ва истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда (6,1%), янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сонида (0,5%) ўсиш суръатлари кузатилди.

Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 2,1%га ўсди ва улар ҳажми 7,9 трлн.сўмни ташкил этди.

2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг умумий ташқи савдо айланмаси қарийб 657,2 миллион долларни ташкил этди ва бу 2020 йилга нисбатан 21,9 фоизга ошди. Ҳудуднинг экспорт ҳажми 418,6 млн.доллар ва импорт ҳажми 238,6 млн.долларни ташкил этган ва савдо балансида ижобий сальдо қайд этилган.

Юсуп Жумабаев

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг етакчи илмий ходими

Саламат Бегманов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг бош илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар