Ўзбекистон банклари фаоллиги рейтинги 2023 йил III чорак
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йил III чоракда Ўзбекистон банклари рейтингини янгилади. Йирик банклар орасида учта банк, “Халқ банк” ва “Агробанк” ва “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади. “Ипотека банк” умумий рейтингда учта позиция йўқотиб, мамлакатдаги банклар орасида 10 ўринни эгаллаб турибди. Кичик банклар орасида тўртта банк – “Универсал банк”, “ТBC банк”, “Тенге банк” ва “Пойтахт банк” – умумий ҳисобда биттадан позицияларини йўқотган.
Изоҳ қолдириш