Россиянинг “Альфа-Банк” банки Ўзбекистоннинг “Асака” банки учун кредит ажратди

Россиянинг “Альфа-Банк” банки Ўзбекистоннинг “Асака” банки учун кредит ажратди

Россиянинг “Альфа-Банк” банки Ўзбекистоннинг “Асака” банки учун 100 миллион евро миқдорида синдикатлаштирилган кредит ажратди. Бу ҳақда Россия банки матбуот хизмати хабар қилган.

Маблағлар 12 ва 18 ойлик траншлар шаклида берилган. Инвесторлар томонидан талаб қарз олувчининг қарзга бўлган эҳтиёжидан сезиларли даражада ошади ва 135 миллион еврога этади.

“Альфа-банк” корпоратив ва инвестицион бизнеси директори Андрей Чулакнинг сўзларига кўра, дебют битимнинг муваффақиятли амалга оширилганлиги инвесторларнинг Ўзбекистон бозорининг юқори сифатли қарз олувчиларига бўлган қизиқишини намойиш этади.

“Жалб қилинган маблағлар “Асака” банкига кредит портфелини ошириш, юқори сифатли чакана молиявий хизматларни оммалаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик соҳаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Битим янги қарз олиш учун имкониятларни очиб беради”, дейди "Асака" банки раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар