Ҳукумат қарори (145-сон, 31.03.2022 й.) билан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ҳабар қилмоқда.
Низомга мувофиқ, “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
- ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
- тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
- уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
- қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар:
- оилавий тадбиркорлик учун – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
- чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
- боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ажратилади.
Аёлларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.
Мазкур низом тасдиқланиши муносабати билан “Аёллар дафтари”га оид илгариги вақтинчалик тартиб бекор қилинди.
Изоҳ қолдириш