Солиқ тушумларининг деярли 30% га ўсиши солиқ юкининг ошганлигидан далолат бермайди — солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Кудбиев

Солиқ тушумларининг деярли 30% га ўсиши солиқ юкининг ошганлигидан далолат бермайди — солиқ қўмитаси раҳбари Шерзод Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 24 май куни «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида ёшлар билан учрашувда Ўзбекистонда солиқ тушумларининг кескин ошишини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, яширин иқтисодиётда қолган товар айланмасини легаллаштириш эвазига умумий тушумни ошган.

Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқироз шароитида Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволни баҳолаш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) мутахассислари вилоят ва туман даражаларида ишбилармонлик фаолияти ҳолати бўйича ойлик мониторингини олиб борди.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 1 январидан 30 апрелгача бўлган даврда солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,5% га ошди.

Учрашувда "Ўзбекистонда солиқ тушумлари 30 фоизга кўпайди, ЯИМ ўсиши эса 3 фоиз. Қатор соҳалар ҳали тиклангани йўқ. Бу ҳолат иқтисодиётга солиқ юкининг ошиб бораётганидан далолат эмасми?", деб савол берган Kun.uz нашри.

«Солиқ тушумлари деярли 30 фоизга номинал қийматда ошди, иқтисодий ўсиш номиналда ҳисобланмайди. Иқтисодий ўсишни ҳисоблаётганда албатта, инфляция даражаси ҳисобга олинади. Тўғридан тўғри баҳолаш нотўғри. Лекин солиқ тушумларининг ўсиши иқтисодий ўсиш суратларига қараганда юқорироқ бўляпти, биз бундан фахрланамиз, яъни биз солиқ маъмурчилигини яхши амалга оширяпмиз», — деди Шерзод Кудбиев.

Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС тушуми ошганини қайд этди.

«Нафақат 30 фоиз, мен бошқа нарсани айтаман, қўшимча қиймат солиғи тушумлари ўтган йилги биринчи чорак билан бу йилги биринчи чоракни таққосласангиз, 40 фоизга ошди. Демак, биз ҚҚС маъмурчилигини яхши қиляпмиз.», — таъкидлади қўмита раиси.

Унинг сўзларига кўра, солиқ тушумларининг ҳажми солиқ юкининг ошиши ҳисобига эмас, балки ЯИМнинг қарийб 50 фоизини ташкил этадиган "яширин иқтисодиёти" дан товар айланмасининг легаллаштирилиши туфайли ошган.

Шу билан бирга, ДСҚ раиси бир йил ичида солиқ тушумлари ошганини қўшимча қилди, бу рақамлар ҳеч қаерда келтирилмаганига урғу берди.

«Яна бир янги рақам, бу ҳеч қаерда чиқмаган ҳали. Ўтган йил май ойида 7,2 триллион сўм маблағ туширардик. Курс бўйича 720 миллион доллар. Охирги ойда 10 триллиондан ортиқ маблағ туширяпмиз, демак, ҳар ойда Ўзбекистон солиқ органлари давлат бюджетига 1 миллиард доллар пул туширади. Янги Солиқ кодекси қабул қилиниб, солиқ ислоҳотлари янги босқичга чиққани мевасини беряпти», — деди у.

Шунингдек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўз таҳлилларида, иқтисодий фаолиятнинг ортиши туфайли солиқ тушумлари кўпайганлигини кўрсатди, бу эса бизнеснинг истиқболини кўрсатади.

«Таҳлил қилинаётган давр учун солиқ тушумлари янги хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий айланмага жалб этилиши туфайли ҳам ортиб боради. Солиқ тушумларини йиғилишининг кўпайиши ҳам билвосита маъмуриятнинг яхшиланишини кўрсатиши мумкин», — дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотида.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар