Самарқандда “Янги Ўзбекистон” массивларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Самарқандда “Янги Ўзбекистон” массивларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сонли Фармонига мувофиқ Булунғур туманининг “Ғўбдин” МФЙ ҳамда Ургут тумани Мерганча МФЙ ҳудудларидаги жами 63,1 гектар ер майдонларида “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши белгиланган.

Шунга кўра, янги замонавий турар-жой мажмуаларини барпо этиш мақсадида 2022 йилда 36 та кўп қаватли 1294 хонадонли арзон уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та мактабгача таълим ташкилоти барпо этилиши кўзда тутилган.

Мисол учун, Ургут тумани Мерганча МФЙда қиймати 6,5 млрд.сўмлик 180 ўринли мактабгача таълим муассасса барпо этилиб, бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари 87%га бажарилган.

Худди шунингдек, Ургут тумани Мерганча МФЙда қиймати 20,5 млрд.сўмлик 990 койко-ўринли тиббиёт муассасасида 60% қурилиш ва монтаж ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, ушбу массивларда жами 1,83 км ичимлик суви тармоғи ва 3 та сув иншооти, 11,8 км оқова суви тармоғи ва 2 та оқова сув иншооти, 2,6 км электр, 8,5 км табиий газ ҳамда 0,7 км ташқи йўл тармоқлари қурилиши назарда тутилган.

Мисол учун, Булунғур тумани Ғўбдин МФЙда 5,5 млрд.сўм (ҳозирда 945 млн.сўм ўзлаштирилди) қийматида 0,75 км ҳамда Ургут тумани "Мерганча" МФЙда 7,3 млрд.сўм (ҳозирда 7,2 млрд.сўм ўзлаштирилди) маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 1,08 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бугунги кунда, “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан массивларни қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экспертизасида ўтказилган.

Мазкур 2 та массивлар ҳудудида қурилиши режалаштирилган 2 та (шундан 1 та мактаб ва 1 та МТМ) ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган. Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат экспертизасига тақдим этилган.

Шунингдек, массивларда жорий йилда қурилиши режалаштирилган 36 та кўп қаватли уй-жойлар учун танланган ер участкалари барчаси (Булунғур т. – 18 та, Ургут т. - 18 та) “e-auksion” электрон тизими орқали аукцион савдоларига чиқарилган ҳамда 36 та (Булунғур т. – 18 та, Ургут т. - 18 та) ер участкаларининг барчаси аукцион орқали сотилган. Мазкур ер участкалари негизида янги ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш ва сервис объектлари барпо этилиб, мазкур ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга эришилади.

Бугунги кунда 36 та кўп қаватли уй-жойларнинг барчасида (Булунғур т. – 18 та, Ургут т. - 18 та) қурилиш ишлари бошланган ва 44% қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилган.

Жумладан, Булунғур тумани Ғўбдин МФЙнинг 23,9 га ер майдонида 18 та 330 хонадонли ҳамда Ургут тумани "Мерганча" МФЙда 18 та 964 хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари бўйича 1 та умумтаълим мактаби ҳамда 1 та мактабгача таълим ташкилоти қурилиш ишлари бошланган бўлиб, бугунги кунда объектларда 73% қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Нурмуродов Камолиддин
Ардашер Муртазаев
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази
Самарқанд филиали ходимлари

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар