Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг иш ҳақи 2,5 баробарга оширилди

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг иш ҳақи 2,5 баробарга оширилди

Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг бугунги кунда коронавирусга қарши олиб бораётган машаққатли ва ўта масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш учун Президент Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қарорни имзолади. Бу ҳақда 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Қарорга кўра, санитария-эпидемиология хизматининг қарийб 11 мингга яқин барча тоифадаги тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди.

«Умуман, карантин қоидаларини ўз вақтида жорий этганимиз ва халқимиз унга сабр-тоқат билан амал қилаётгани туфайли кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалишига йўл қўймадик», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар