Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 январь санасида Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида жами 3432 та сўз ишлатилган бўлса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида нутқида эса жами 4335 та сўз ишлатилган.
Мазкур нутқларнинг стенограммасида келтирилган сўзлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан энг кўп ишлатилган сўзларнинг контент анализи амалга оширилиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмаси тузилди. Бунда сўзлар таҳлил қилинаётган матн ичида қанча кўп ишлатилган бўлса, тасвирда сўз шунча катта кўринади.
- 1-расмда Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январь санасида Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида энг кўп ишлатилган сўзлар ўрин олган.
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январь санасида Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида энг кўп “сенат” ва “сенаторлар” сўзлари қўлланилган бўлиб, жами 82 марта ишлатилган. Кейинги ўринларда энг кўп ишлатилган сўзлар эса “ташкил”, “зарур”, “маҳаллий” ва “давлат” сўзлари ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида сенат ва сенаторлар зиммасига маҳаллий кенгашлар билан бирга уларнинг фаолиятни самарали ташкил этиш орқали мамлакатимизни янада ривожлантириш учун юксак масъулият юкланганлигидан далолат беради.
- 1-расмда Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқида энг кўп ишлатилган сўзлар ўрин олган.
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқида энг кўп “парламент” сўзи қўлланилган бўлиб, жами 34 марта ишлатилган. Кейинги ўринларда энг кўп ишлатилган сўзлар эса “қонун”, “халқаро”, “янги”, “халқ”, “сайлов”, “депутатлар” сўзлари ҳисобланади. Мазкур сўзлар ўрта ҳисобда 20 мартадан ишлатилган. Бу эса ўтган сайловларда халқаро кузатувчилар ва ташкилотларнинг ҳар доимгидан фаол иштирок этганлиги баробарида қонунчилик тизимини ривожлантиришда парламент фаолиятини янги босқичга кўтариш муҳим роль ўйнашини англатади.
Изоҳ қолдириш