Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида шакарнинг нархи сўнгги уч савдо куни мобайнида пасайишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати.
Таъкидланишича, 2022 йил 25 мартда ўтказилган очиқ биржа савдо натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 735,8 минг сўмдан 8 564,3 минг сўмгача, яъни 2 фоизга пасайган.
Сўнгги икки савдо кунларида биржада шакарни харид қилиш бўйича нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (33%), Самарқанд (15%), Қашқадарё (12%), Фарғона (8%) ва Андижон вилоятлари (7%) кирди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 24 мартда шакарнинг биржадаги сотув нархи 14 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 735,8 минг сўмни ташкил қилган эди.
Изоҳ қолдириш