Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Токио Олимпиадаси ғолиблари билан учрашиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Токио Олимпиадаси ғолиблари билан учрашиши кутилмоқда

9 август кунги брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев ҳафтани нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказиш билан бошлайди.

Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.

«Токио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан учрашув ўтказилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда», - деди Шерзод Асадов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар