2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Сирдарё вилоятида жами қурилиш ишлари ҳажми 2 671 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 100,3% га ошди. Қурилиш ишлари ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 18% ни ташкил этди. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ишчи ходимларнинг 2023 йилнинг 3 чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 3,223 млн.сўмни ташкил этди.
Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг 77% қисми кичик ва микрокорхоналар томонидан, 16% - йирик корхоналар ва 7% - норасмий сектор томонидан амалга оширилган.
Сирдарё вилоятида амалга оширилган жами қурилиш ишларининг 27% қисми Гулистон шаҳрида, 25% - Мирзаобод ва 18% - Сирдарё туманида амалга оширилган. Қурилиш ишлари энг кам Сайхунобод, Оқолтин ва Боёвут туманларида амалга оширилган.
Сирдарё вилоятида жами 1089 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 33%га камайган. Қурилиш фирмаларининг аксарияти Гулистон шаҳри (33%), Мирзаобод (11%) ва Сирдарё (9%) туманларида жойлашган. Сардоба тумани (3%) ва Ширин шаҳри (3%) қурилиш фирмалари сони энг кам ҳудудлар ҳисобланади.
Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш