2020 йилда Ўзбекистонга қанча халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушди

2020 йилда Ўзбекистонга қанча халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари келиб тушди

2020 йилда Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 17 миллион долларга ёки 0,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори 1,2 миллиард долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 миллион долларга ёки 15 фоизга ошди. Натижада халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 4,83 миллиард долларга етди.

2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига дунёда COVID-19 пандемиясининг бошланиши билан боғлиқ ички ҳамда ташқи бозор ҳолатидаги ўзгаришлар, ташқи савдо айланмасининг пасайиши, глобал бизнес фаолиятининг секинлашиши ва молиявий хатарларнинг ортиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказган.

Шунга қарамай, жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва резидентларга ўтказмалар 2019 йилнинг мос даври даражасида сақланиб қолди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар