Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди

Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди

Токио-2020 Олимпия ўйинлари қолдирилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда ёзилишича, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Япония бош вазири Синдзо Абэ жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтиши белгиланган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини кейинги йили ўтказилиши бўйича келишувга эришган.

“2021 йилнинг ёз фасли Токио Олимпиадаси учун охирги сана бўлиб қолади”, дея қўшимча қилган Абэ.

Маълумот учун, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар, Паралимпия ўйинлари эса 25 августидан 6 сентябрига қадар ўтказилиши режалаштирилган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар