Ўзбекистон Таэквон-До ИТФ Миллий Ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасанов BRICSнинг Стратегик лойиҳалар халқаро альянси спорт маркази вице-президенти, шунингдек, Ўзбекистондаги расмий вакили этиб тайинланди.
Ушбу тайинлов халқаро спорт ҳамжамияти томонидан Лазиз Сайдивалиевичнинг миллий спортни ривожлантириш йўлидаги фидоийлиги, ҳалол меҳнати ва узоқ йиллик самарали фаолиятига берилган юксак баҳо сифатида баҳоланди. Унинг нафақат халқаро, балки маҳаллий даражада ҳам спорт соҳасига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
BRICS спорт ташкилоти доирасидаги мазкур тайинлов Ўзбекистон спортининг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ёш авлод учун халқаро спорт имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Таэквон-До ИТФ 2025 йилда расман BRICS ўйинлари дастурига қўшилди. Ушбу муҳим воқеа Таэквон-До тарихида илк марта ушбу спорт турининг BRICS каби йирик халқаро спорт майдонида расмий тан олиниши бўлди.
2026 йилда Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги BRICS ўйинларида Таэквон-До ИТФ спортчилари илк бор иштирок этади. Бу эса нафақат спортчилар учун катта имконият, балки бутун мамлакатимиз учун фахрли воқеадир.
Изоҳ қолдириш