USAID Ўзбекистонда 18,9 миллион долларлик агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини бошлади

USAID Ўзбекистонда 18,9 миллион долларлик агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини бошлади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва унга боғлиқ тармоқларда хусусий секторнинг ўсишига ёрдам берувчи, умумий қиймати 18,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган агробизнесни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаси ўз фаолиятини бошлаганлигини эълон қилди, дея хабар берди АҚШнинг республикадаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб Gazeta.uz.

Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хизматларининг миқдорини кўпайтириш, аҳолининг заиф қатламларини, шу жумладан, ёшларни ва аёлларни жалб қилиш, таълим муассасаларининг хусусий сектор талаблари билан боғланишини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай шароит яратилишига қаратилган.

USAID мамлакатнинг хусусий сектори билан ҳамкорликда инвестицияларни кўпайтириш ва агробизнес самарадорлигини оширишда кўмаклашиш билан бир қаторда, уларнинг сархил ва қайта ишланмаган маҳсулотларига қўшимча қиймат қўшиш имкониятларини ҳам оширади.

Янги лойиҳанинг амал қилиш муддати — беш йил. Лойиҳа шаҳар ва қишлоқ жойларида амалга оширилиб. асосий эътибор минтақавий ва халқаро савдо ҳамкорларига қаратилиши мумкин.

Дастур ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев ва USAID маъмури ёрдамчиси Глория Стилнинг видеоконференциясида маълум бўлди. Агентлик Ўзбекистонда молиялаштиришни кўпайтириш ҳамда энергетика, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар