Декабрь ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси ошди

Декабрь ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил декабрь ойида 1054 бирликни ташкил этиб, ноябрь ойига нисбатан 5,4 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 3,3 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 5,4 фоизга ошиб, 1054 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 4,9фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,5фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,7фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 27,6фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил декабрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 7 та ҳудудда ўтган ойга (2022 йил ноябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (43,9%), Сурхондарё (35,9%), Андижон (28,8%), Бухоро (19,9%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (22,7%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 2 та ҳудудда камайган. Хусусан, Жиззах (-17,9%) ва Хоразм (-1,8%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан камайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил декабрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 427,4 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 302,2 минг транзакцияга (4,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 7 та ҳудудда ошган.

2022 йил декабрда республиканинг 7 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Андижон (55,0%), Қашқадарё (14,3%), Наманган (9,0%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (4,9%) кузатилган.

Шу билан бирга Самарқанд (-10,5%), Навоий (-4,5%), Жиззах (- 1,7%), Хоразм (- 3,9%), Сурхондарё (-3,3%), Тошкент (- 3,0%) ва Фарғона (-2,1%) вилоятларида камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг декабрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0675 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,7 фоизга ошганлигини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 10,6 фоизга ва битимлар сонининг 2,9 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил декабрь ойида 6 822,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 7,3 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил декабрь ойида 1,0051 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 12,9 фоизга ошган.

2022 йил декабрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг ноябрь ойига (633 051 бирлик) нисбатан 3 683 тага кўпайиб, 636 734 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 13 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 520 199 тадан 523 556 тагача кўпайган (ўсиш 3 357 та). Фермер хўжаликлари сони 109 199 тадан 109 512 тагача (ўсиш 313 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 666 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг декабрь ойига нисбатан 13 тага кўпайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил декабрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,2761 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг ноябрь ойига нисбатан 27,6 фоизга ошган. Жорий йилнинг декабрь ойида юридик шахслар томонидан 208 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1054

1,0493

1,0675

1,0051

1,2761

Сирдарё вилояти

1439

1,0052

1,9433

0,9984

3,0000

Сурхондарё вилояти

1359

0,9674

2,0000

1,0036

0,0000

Андижон вилояти

1288

1,5502

1,2218

1,0039

1,2000

Тошкент шаҳри

1227

1,0492

1,5055

1,0166

1,1182

Бухоро вилояти

1199

1,0074

1,1102

1,0128

6,0000

Навоий вилояти

1163

0,9546

1,3863

1,0092

1,7500

Тошкент вилояти

1161

0,9702

1,3517

1,0054

2,0000

Наманган вилояти

1114

1,0902

1,1263

1,0092

2,0000

Қашқадарё вилояти

1073

1,1429

1,0931

1,0052

0,5000

Қорақалпоғистон Республикаси

1063

1,0099

1,2075

0,9972

0,2500

Самарқанд вилояти

1049

0,8952

1,1992

1,0075

1,1429

Фарғона вилояти

1039

0,9791

1,0187

1,0174

2,1667

Хоразм вилояти

982

0,9605

0,9147

0,9983

2,0000

Жиззах вилояти

821

0,9580

0,6460

1,0051

0,2000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1033

1,0939

0,9604

1,1295

0,5794

Андижон вилояти

1834

2,4230

1,8330

1,1056

0,3158

Тошкент шаҳри

1500

2,3896

0,9239

1,2663

0,5302

Тошкент вилояти

1397

0,9498

2,0000

1,0851

0,8571

Қорақалпоғистон Республикаси

1346

0,8027

2,0000

1,1351

0,5000

Қашқадарё вилояти

1190

1,4560

1,0459

1,1561

0,2500

Фарғона вилояти

1185

1,0988

1,3027

1,1644

0,7647

Хоразм вилояти

1176

1,1107

1,1793

1,1612

2,0000

Наманган вилояти

1167

1,1743

1,2063

1,1051

1,0000

Самарқанд вилояти

1150

1,1544

1,1719

1,1513

0,8000

Навоий вилояти

1144

1,1188

1,0826

1,1313

2,3333

Жиззах вилояти

1105

1,1874

1,1176

1,0961

0,0556

Сирдарё вилояти

1084

1,0188

1,0470

1,1316

2,0000

Бухоро вилояти

1062

1,0697

1,0805

1,0964

0,4615

Сурхондарё вилояти

912

1,0110

0,8096

1,0647

0,0000

Руслан Абдуллаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар