Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобил заводи қурилишини бошлаш режалаштирилмоқда

Жиззахда Renault-AvtoVAZ автомобил заводи қурилишини бошлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда янги автомобил заводи қурилиши режалаштирилмоқда, деди Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Aзим Aҳмедхаджаев Facebook'даги расмий саҳифасида.

Аввалроқ, «ADM Jizzakh» МЧЖ Жиззахда Lada, Kia, Renault автомобилларини ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақда Президентнинг 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар манзилли дастурида айтиб ўтилган.
Вилоят ҳокими ўринбосарининг гапларига кўра, Франциянинг Ўзбекистондаги Ишончли Муваққат вакили Брис Рокфей ҳамда француз бизнес-ҳамкорлари билан учрашувда Renault Avtovaz автомобил заводи қурилиши ва ишга туширилиши ҳақида маълум бўлган.
Франция томони иштирок этган Жиззахнинг уч инвестиция лойиҳаларининг ҳозирги аҳволи муҳокама қилинди:
  • флоат-ойна ва FIVES STEIN автомобиллар учун ойна ишлаб чиқариш заводи;
  • маҳаллий ишлаб чиқарилаётган BOPP плёнкаларини сотиш (айни пайтда озиқ-овқат учун плёнка мамлакатга импорт қилинмоқда);
  • Жорий йилда Renault Avtovaz автомобил заводи қурилиши ва ишга туширилиши кўзда тутилган.

Музокаралар жараёнида мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятида туризм бизнесини ривожлантириш учун Франциянинг сайёҳлик компанияларини жалб этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Франциянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари Брис Рокфей Жиззах ҳудудини ривожлантиришдаги жадал ўсиш суръатини алоҳида қайд этиб, бутун мўлжалланган қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига қатъий ишонч билдирди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар