2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 14 271,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 107,3% ни, республикадаги улуши 3,1% ни ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (116,8%), Бахмал (110,2%) ва Мирзачўл (107,4%) туманларида қайд этилган бўлса, Дўстлик (100,1%) туманида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш деярли кузатилмади.
Саноат маҳсулотлари ҳажмининг 68,3 фоизи Ғаллаорол тумани (48,7%) ва Жиззах шаҳри (19,6%), ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 16,5% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 3,4 пунктга ўсган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 9 593,4 минг.сўмни (7-ўрин), ўсиш суръатлари 105% ни ташкил этди.
Ғаллаорол (37 792,9 минг сўм), Зафаробод (23 266,4 минг сўм) туманлари ва Жиззах шаҳрида (14 497,4 минг сўм) аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоят ўртача даражасидан юқори, Бахмал (523,4 минг сўм) ва Мирзачўл (1 567 минг сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 96,9% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши – 1,4%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 1,2%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,4% ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги автотранспорт воситалари, трейерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (47,8%), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (18%), кимё, резина ва пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқариш (5%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (6,9%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
1 октябрь ҳолатига саноат йўналишида 2 752 та саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда, шундан 746 таси Жиззах шаҳрига (27,1%), 387 таси Ш.Рашидов туманига (14,1%) ва 323 таси Ғаллаорол туманига (11,7%) тўғри келади.
Изоҳ қолдириш