Ишбилармонлик фаоллиги индекси ноябрь ойида ўртача ўсишни давом эттирди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ноябрь ойида ўртача ўсишни давом эттирди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил ноябрь ойида 1034 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 3,4 фоизга ошди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 3,4 фоизга ошиб, 1034 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 6,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,0 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 4,9 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 10,6 фоизга сезиларли даражада ошган.

Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил ноябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 13 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил октябрь) нисбатан ўсиш кузатилган. Жиззах (44,3%), Бухоро (43,7%), Сурхондарё (42,6%), Андижон (40,0), Самарқанд (39,1%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (41,2%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга Қашқадарё (- 2,2%) вилоятида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил ноябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 171,7 минг тани ташкил этди ва 2021 йилнинг октябрь ойига нисбатан 302,1 минг транзакцияга (6,2%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2021 йил ноябрида республиканинг барча 13 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Наманган (11,4%), Хоразм (9,8%), Бухоро (9,1%), Сурхондарё (7,7%) вилоятлари кузатилган. Самарқанд вилоятида 0,1% гача пасайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг ноябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0490 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 4,9 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (6,2%) ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг (3,6%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил ноябрь ойида 5 875,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил ноябрь ойида 0,9797 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,0 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 8,9 фоизга ошган.

2021 йил ноябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2021 йилнинг октябрь ойига (585 643 бирлик) нисбатан 16 365 тага камайиб, 569 275 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 6 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 473 705 тадан 458 583 тага камайган (камайиш 15 167 та). Фермер хўжаликлари сони 108 893 тадан 107 698 тага (камайиш 1195 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 039 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг октябрь ойига нисбатан 6 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил ноябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,8945 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 10,6 фоизга пасайди. Жорий йилнинг ноябрь ойида юридик шахслар томонидан 339 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистан Республикаси

1034

1,0621

1,0490

0,9797

0,8945

Жиззах вилояти

1443

1,0587

2,0000

0,9656

2,0000

Бухоро вилояти

1437

1,0908

2,0000

0,9934

1,2222

Сурхондарё вилояти

1426

1,0774

2,0000

0,9941

1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1412

1,0560

2,0000

0,9653

1,0000

Андижон вилояти

1400

1,0422

2,0000

0,9680

0,7500

Самарқанд вилояти

1391

0,9993

2,0000

0,9962

0,7222

Сирдарё вилояти

1383

1,0547

2,0000

0,9699

0,0000

Навоий вилояти

1356

1,0761

1,4182

0,9889

6,5000

Ташкент ш.

1131

1,0685

1,2999

0,9623

0,8364

Наманган вилояти

1094

1,1140

1,1650

0,9626

0,8750

Хоразм вилояти

1059

1,0984

1,0692

0,9869

1,0000

Тошкент вилояти

1051

1,0631

1,1113

0,9796

0,6207

Фарғона вилояти

1018

1,0291

0,9632

0,9859

1,8571

Қашқадарё вилояти

978

1,0194

0,8731

0,9654

2,0000

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1273

1,2080

1,3179

1,0896

2,7787

Қашқадарё вилояти

1554

1,1097

1,8149

1,1793

6,0000

Бухоро вилояти

1548

1,2240

1,4067

1,0328

11,0000

Ташкент ш.

1517

1,3841

1,4947

1,6240

2,5843

Навоий вилояти

1427

1,0054

1,1243

1,0688

13,0000

Сирдарё вилояти

1409

1,0938

2,0000

1,0284

0,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1378

0,9235

2,0000

1,0228

1,0000

Фарғона вилояти

1249

1,0908

1,2532

1,0720

4,3333

Жиззах вилояти

1225

1,0934

1,3725

1,0582

2,0000

Андижон вилояти

1204

1,0985

1,1419

1,0345

4,5000

Наманган вилояти

1170

1,1002

1,2443

1,0687

1,7500

Тошкент вилояти

1099

1,0333

1,1024

1,0766

2,0000

Сурхондарё вилояти

1062

1,0105

1,1053

1,0721

1,0000

Самарқанд вилояти

1058

1,0089

0,9123

1,1042

3,2500

Хорезм вилояти

1047

1,0620

1,0401

1,1125

0,5000

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар